Сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳаво ва артиллерия ҳужумлари давом этмоқда
(last modified Wed, 19 May 2021 08:04:41 GMT )
май 19, 2021 13:04 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳаво ва артиллерия ҳужумлари давом этмоқда
    Сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳаво ва артиллерия ҳужумлари давом этмоқда

Босқинчи сионистик режим Фаластиннинг мазлум халқига қарши жиноятларини давом эттиришда яна бир бор Ғазо бўлгасидаги турли ҳудудлар ва объектларини артиллерия ва ҳаводан нишонга олди.

Босқинчи Исроил армияси бугун ҳам Ғазонинг Аш-шуҳадо хиёбонидаги турар-жой биносини бомбардимон қилиб икки фаластинеликнинг шаҳодатга етказди.

Бундан ташқари сионистик режим ҳарбий учоқлари Ғазо бўлгасининг шимолидаги Жабалия  шарқидаги Қалибо ҳудудни нишонга олди.

Сионистик режим жангарилари Ғазо бўлгасининг марказий қисмидаги Дейр-ал-Балҳдаги ҳудудларни бомбардимон қилиб, Рафаҳ шарқидаги ҳудудларини ҳам артиллерия билан нишонга олди.

Сионистик жангарилари Ғазонинг шақидаги Ҳай-аз-Зайтунда жойлашган уйни ва Ғазо бўлгаси марказидаги Ал-Мағозий лагерини бомбадимон қилишди.

Эслатиб ўтамиз босқинчи сионистик режим Оқ уйдан яшил чироқ олганидан сўнг ўтган ҳафта давомида Ғазо сектори, Иордания дарёсининг ҳарбий соҳили ва Қуддусга уюштирган қатор ер, ва ҳаво ҳужумларида камида  220 нафар фаластинлик шу жумладан  60 нафар бола ҳалок бўлди ва  5600 дан ортиқ одам жароҳат олди.

 

Ёрлиқ