Бағдод шаҳридаги портлашларда бир неча киши ҳалок бўлди
(last modified Fri, 07 Oct 2016 14:40:13 GMT )
октябр 07, 2016 19:40 Asia/Tashkent
  •  Бағдод шаҳридаги  портлашларда  бир неча киши  ҳалок бўлди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида юзага келган портлашлар натижасида бир неча ҳарбий бўлмаган ироқликлар ҳалок бўлишган.

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида юзага келган портлашлар натижасида  бир неча ҳарбий  бўлмаган  ироқликлар  ҳалок бўлишган.

Ироқ полицияси маълумотларига таяниб,  ушбу мамлакатнинг "Ал-Маълума" ахборот марказининг хабар беришича, жума куни Бағдод ғарбида жойлашган Албакрия минтақасида портлатилган бомба натижасида  икки киши ҳалок бўлиб, етти нафар тан жароҳати олишган.

Шу куннинг ўзида Бағдод жануби-шарқидаги Мадоин минтақасидаги Бовий қишлоғида жойлашган  Ироқ халқ кучлари текширув пункти яқинида ҳам  яна бир портлаш юз берган. Унинг оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, беш  киши тан жароҳати олишган.

Шунингдек, Ироқ Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Бағдод жануби-ғарбидаги Ал-Саййидия минтақасида жойлашган масжид муаззини ва қўриқчиси ушбу масжид яқинида автомашинада террорчилар ўрнатган  бомбанинг портлаши натижасида ҳалок бўлган.