Ишғол қилинган Қудсда ўнлаб фаластинлик ҳибсга олинди
Сионист жангарилар ишғол қилинган Қудс шаҳрига ҳужум қилиб, ӯнлаб фаластинликларни ҳибсга олишди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, сионист жангарилар бугун, жума куни босиб олинган Қудсдаги Боб ал-Амуд ҳудудига бостириб кириб, камида 30 нафар фаластинликни ҳибсга олишди.
Исроил кучлари Наблус жанубидаги Бита қишлоғига ҳужум қилди ва ушбу ҳудудда фаластинликлар билан тўқнашди. Исроил босқинчилари фаластинликларни бостириш учун ўқ ва кўз ёш оқизувчи газдан фойдаланишди. Натижада ӯнлаб одам жароҳат олди.
Фаластин Қизил ярим ой жамияти, шунингдек, Наблуснинг жануби-шарқидаги Бита қишлоғида сионист жангарилар билан тўқнашувда 15 ёшли Муҳаммад Ҳамайлнинг шаҳид бўлганлиги ҳақида хабар берди.
Айни пайтда Фаластиннинг Исломий қаршилик ҳаракати (Ҳамос) ва Исломий Жиҳод ҳаракати расмийлари сионистик режимнинг Қудсдаги ҳаракатлари туфайли сулҳнинг бузилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирдилар.