Яман қуролли кучлари Арабистонга қарши учувчисиз учоқлар орқали амалиётлари давом эттирмоқда
-
Яман қуролли кучлари Арабистонга қарши учувчисиз учоқлар орқали амалиётлари давом эттирмоқда
Араб ОАВ-и Яман қуролли кулчарининг тажовузкор Ол Сауд режими коалициясига қарши учувчисиз учоқлар орқали амалга оширилган амалиётлари ҳақида хабар тарқатишди.
Скай нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саудия Арабистони коалицияси наттоғи Туркий Ал-Моликий ўз сўзларида бугун эрта тонгда Яман армия ва қуролли кучларига тегишли 17 учувчисиз учоқлар Арабистондаги айрим объектларга ҳужум қилишди деб эълон қилди.
Ол Сауд режими коалицияси ҳардоимги даъволари дек дронларнинг 6 таси ерга урилишидан олдин ушланганини иддао қилди.
Саудия Арабистони коалицияси наттоғи шунингдек биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун халқаро қонунларга мувофиқ чоралар кўрамиз деб даъво қилди.
Кеча Яман халқ кўнгилли кучлари ва армияси учувчисиз бўлинмалари Qassif K2 русумли дрони орқали Арабистоннинг Хамис Машитдаги Малик Холид авиабазасига ҳужум қилганини эълон қилди.
Ол Сауд режими, БАА ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган. Ол Сауд режимини Яманга қраши жиноятлари давомида 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб яманилклар жарҳат олг7ан ва миллионлаб нафар қочқинликка юз тутган.
Аммо Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача Яман халқининг қаршилик кўрсатишгани туфайли бу мамлакатда ўзлари ҳимоя қиладиган гуруҳларни ҳукумат теппасига келтириш бўлган мақсадларига эриша олишмаган.