Фаластин қаршилик гуруҳлари сионистик режимни огоҳлантиришди
Фаластиндаги Ал-Ақсо гвардиялари сионистик режимни Ғазо сектори ўтиш жойшларини очмаса қаршилик гуруҳлари тўқнашувлар ва ишғол этилган сарзаминларга қарши ракета ҳужумларни қайта бошлаши ҳақида огоҳлантирди.
Фаластин ахборот марказининг хабар қилишича, Ал-Ақсо гвардиялари наттоғи Абу Муҳаммад кечанги суҳбатида босқинчи режими Ғазодаги ўтиш жойларини ёпишга давом эта олмайди ва бу жиноят учун ката товон тўлайди. Агар сионистик режим Ғазо секторига ҳужум қилса сионистик шаҳарлари Ал-Ақсо гвардиялари ва боқша қаршилик гуруҳларнинг ракета ҳужумларига дуч келишади деб қўшимча қилди.
Абу Муҳаммад ўз сўзларида қаршилик гуруҳлари воситачилар орқали сионистик режимга хабар юборан ва уларнинг жавобии кутмоқда ва ҳар қандай вазитяда ҳам қурол кўтаришга тайёрлар деб таъкидлади.
Ал-Ақсо гвардиялари наттоғи шунингдек душман билан аввалги тенглама ва мувозанатни ўрнатамиз ва Ғазога отилган ҳар қандай сионистик режим ракеталарга қарши ракета ҳужумларини нишонга оламиз деб аниқлик киритди.
Ғазо бўлгасидаги 12 кунлик уруш тўхтатилганидан бери, сионистик режим ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бир қисмини шу жумладан қурилиш материлларини олиб кириш ва Қатарнинг Ғазога молиявий ёрдамини киритишдан воз кечмоқда ва ҳатто бу босқинчи режим босиб олган Қуддус ҳамда Ғазога қарши ҳужумлар ва тажовузларини давом эттирмоқда.