Ироқдаги Айнул-асад базаси яна ҳужумга учради
Айрим ОАВ АҚШнинг Ироқдаги Айн-ул-Асад ҳарбий базасига дронлар орқали ҳужум уюштирилганини хабар қилишди.
Бугун Собирин нюс телеграмм сайти Ал-Анбор вилоятида жойлашган АҚШнинг Айн-ул-Асад базаси жуда кўп сонли дронлар ҳужумига учраганини маълум қилди.
Бошқа айрим ахборот манбалари жумладан Ал-Маёдин ҳам ракета ҳужуми ортидан бу базада кучли порташ овози эшитилганини хабар қилишди.
Хабарларга биноан, Айн-ул-Асад базасининг ҳаво мудофааси ушбу ҳужумга қарши мувафаққиятсиз бўлган ва базадан аланга ва тутун кўриниб турибти.
Бугун эрталаб Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Эрбил аэропорти ўнлаб ракеталар ва бир нечта дронларнинг нишонига айланди.
29 июнь куни АҚШ Ироқ ва Сурия чегарасидаги Ҳашд-уш-шаъбий позицияга уюштирган ҳужумида бу гуруҳнинг 4 нафар кучлари шаҳид бўлди.