Ироқдаги Айн-ул-асад базасига қилинган ҳужумда икки АҚШлик жароҳат олди
Скай нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқдаги Айнул-асад базасига қилинган ҳужум оқибатида икки АҚШлик жароҳат олган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги, расмийлардан бири, кеча Скай нюсга берган интервьюсида, Айн-ул-асад базасига қилинган ҳужумда жароҳат олганлар орасида икки АҚШлик борлигини маълум қилди.
Кеча Ироқ манбалари Айн-ул -Асад базаси ракета ҳужумига учрагани ва Ироқ армияси тарқатган баёнотида, ракеталар сони 7 та эканлиги эълон қилганини қўшимча қилди.
Ироқ давлати хавфсизлик манбалари кеча соат 12: 30да Анбор вилоятининг Ал-Бағдодий ҳудудида контейнер юк машинаси тўхтатилди. Афтидан ўн қоплари бўлган, аммо кейинчалик юк машинаси ракета отиш мосламалари ва ракеталари олиб бораётгани аниқланган деб аниқлик киритди.
Айн-ул Асад авиабазаси Ироқ пойтахти Бағдоддан 180 километр узоқликда жойлашган бўлиб у ерда АҚШ қўшинлари жойлашган.