октябр 10, 2016 18:15 Asia/Tashkent
  • Исроил режими ҳарбийлари яна бир бор Ғазо секторидаги ал-Бриж лагерининг шарқий қисмига ҳужум қилишди

Исроил режими ҳарбийлари яна бир бор Ғазо секторидаги ал-Бриж лагерининг шарқий қисмига ҳужум қилишди

Исроил режими ҳарбийлари яна бир бор Ғазо секторидаги ал-Бриж лагерининг шарқий қисмига ҳужум қилишди. Фаластиннинг Вафо ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари душанба куни 4 та танк ва 4 та булдозер билан Ғазо секторидаги ал-Бриж лагерига қарата ҳамла қилишди ва фаластинликларнинг қишлоқ хўжалиги ерларини бузиб ер билан яксон қилишди. Шу билан бир пайтда, Сионистик режим армиясининг самолётлари ҳам Ғазо секторининг жанубий минтақаларининг осмонида парвоз қилишди. Бошқа томондан эса, Фаластин қизил ярим ой жамиятининг шифохоналардаги манбалар тарқатган хабарга кўра, Исроил ҳарбийлар бугун эрта тонгда Байт Лаҳм шарқидаги Вад Абул Ҳумс минтақасидаги фаластинлик ишчиларга қарата ўқ отишган. Натижада эса икки нафар фаластинлик ярадор бўлган. Шунингдек, Ҳамас ҳаракати аъзоси Абдулатиф Қонуъ Фаластин мухторият ташкилотининг Фаластин халқига қарши ҳаракатларига ишора қилиб, ушбу ташкилотнинг хавфсизлик хизматларидан Қуддус интифоза ҳаракатларининг янада кенгайиб кетишини олдини олиш мақсадида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги Фаластин фуқароларини қамоққа олиш чораларини тугатишларини сўради.