Сионистик режим ўқидан 8 ёшли фаластинлик болакай шаҳид бўлди
-
Сионистик режим ўқидан 8 ёшли фаластинлик болакай шаҳид бўлди
Кеча - чоршанба куни Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида сионистик режим жангарилари фаластинлик 8 яшар болани ўққа тутишди ва у олган жароҳатлари сабаб шаҳид бўлди.
Ал-манор ахборот каналининг хабар қилишича, бу фаластинлик бола Иордания дарёсининг ғарибй қирғоқидаги Ал-халил минтақаси шимолида жойлашган Байт амр шаҳарчасининг кириши яиқнида ўққа тутилган.
Фаластиннинг тиббий манбалари ҳам, 8 яшар фаластинлик бола Муҳаммад Муид Ал-Эъломий касалхонага олиб келинганидан кейин жароҳати оғир бўлгани сабаб шаҳид бўлганини тасдиқлашди.
Сўнгги ҳафталарда сионистлар томонидан ишғол этилган сарзаминларда фаластинликлар ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ўртасида тез-тез тўқнашувлар юз бермоқда.
Ишғол этилган Фаластиннинг араблар яшайдиган шаҳарчаларида ҳам тўқнашувлар ва тартибсизликлар содир бўлмоқда.