Сионист жангарилар билан тўқнашувда беш фаластинлик яраланди
Исроил қўшинлари отишмаси натижасида Наблус шарқида, Байт -Дежанда беш фаластинлик яраланди.
Ал-Ақса веб-сайтининг хабар беришича, жума куни Наблус шарқидаги Байт-Дежанда сионист кучлар ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувда беш нафар фаластинлик Исроил кучлари томонидан ярадор қилинди.
Ал-Жазира телеканали, шунингдек, Ғарбий Соҳилнинг Наблус жанубидаги Бито шаҳри аҳолисининг сионистик режимнинг шаҳарчалар қуриш сиёсатига қарши ҳафталик норозилик намойишлари ҳақида хабар берди.
Ал Халил шаҳридаги ҳазрат Иброҳим зиёратгоҳида сионист жангарилар билан тўқнашувда ёш фаластинлик ҳам яраланди.
Шаҳоб ахборот агентлиги, шунингдек, фаластинликларнинг шаҳид доктор Май Афанеҳ жасадини топширишни талаб қилган намойиши ҳақида хабар берди. Май Афанеҳ бундан икки ой олдин сионист жангарилар билан тӯқнашувда шаҳодатга етказилган эди.
Сионистлар ӯзларининг ғаразли мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли жойларига ҳужум қилмоқдалар. Тўқнашувларда бир қанча фаластинликлар шаҳодатга етказилади ёки яраланади.