Сионистик режим жангарилари ўқидан Женин минтақасида 4 фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Mon, 16 Aug 2021 08:59:25 GMT )
август 16, 2021 13:59 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ўқидан Женин минтақасида 4 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари ўқидан Женин минтақасида 4 фаластинлик шаҳид бўлди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистик режим жангариларининг Женин минтақасига уюштирган ҳужумларида бу минтақада 4 нафар фаластинликни шаҳид бўлганини хабар қилди.

Само ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек  сионистик режим жангариларини Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқда жойлашган Женин минтақасида уюштирган ҳужумларида 4 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва Тел-авив режими шаҳидлардан икки нафари жасадини топширмаган деб қўшимча қилди.

Хабарга биноан Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги  эълон этган шаҳидлардан икки нафарининг исмлари-  19 яшар Солиҳ Муҳаммад Аламор ва иккинчисини 21 Зоид Абуюусуфдир.

4 нафра фаластинликни шаҳид  бўлганидан сўнг,  Ғарбий соҳилда ва Женинда ҳам умумий иш ташлашга таклифлар берилган.

Ўтган чоршанба куни Фаластин ОАВ-и  сиоинстик режим ҳарбийлари ўқидан Женин яшовчиларидан бири шаҳид бўлганини хабар қилишганди.