Баҳрайнда норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Баҳрайнлик ўнлаб одамлар Тел-Aвив ва Манама ўртасида элчи алмашинувига қарши норозилик билдиришди.
Шаҳоб агентлиги хабарига кўра, Баҳрайнлик ўнлаб фуқаролар Халифа режими ва сионистик режим ўртасидаги элчи алмашинувига норозилик билдириш учун Баҳрайн пойтахти Манама ғарбидаги Aл-Дияҳ шаҳрида норозилик намойишларида қатнашдилар.
Намойишчилар Исроил байроғини топтаб, "Сизнинг қуролингиз - муносабатларни нормаллаштириш, бизнинг қуролимиз - қаршилик" деб, ёзилган плакатларни кўтаришди.
Намойишчилар Баҳрайн халқи "Шайх Исо Қосим" йўлида қатъий эканликларини ва Фаластин, унинг халқи ва муқаддас жойларига содиқ қолишларини эълон қилишди.
Баҳрайн 2011 йилнинг 14 февралидан бери Aл-Халифа режимига қарши норозиликлар ва халқ қўзғолонлари саҳнаси бўлиб келган, 11 мингдан ортиқ баҳрайнлик уйдирма айбловлар билан ҳибсга олинган ва кўплаб мухолифлар фуқароликдан маҳрум қилинган.