Ироқнинг Карбало шаҳрида миллионлаб зиёратчилар Арбаин Ҳусейний маросимида қатнашмоқда
(last modified Mon, 27 Sep 2021 08:33:27 GMT )
сентябр 27, 2021 13:33 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Карбало шаҳрида миллионлаб зиёратчилар Арбаин Ҳусейний маросимида қатнашмоқда
    Ироқнинг Карбало шаҳрида миллионлаб зиёратчилар Арбаин Ҳусейний маросимида қатнашмоқда

Ироқ ахборот манбалари Карбалои муаллодаги Арабин Ҳусейний азодорлик маросимида миллионлаб зиёратчиларни бориб қатнашаётганини хабар қилишди.

Ироқнинг " Воъ" ахборот агентлигинг бугунги хабарига кўра,  Ҳусейний Остон Қудс идораси бошлиғи ўринбосари Афзал Аш-Шомий  Ироқнинг турли вилоятларидан Сайиддушуҳадо издошлари ва эрксеварлар Карбало томон пиёда ҳаракат қилишмоқда деб изоҳлади.

Аш-Шомий Карбало шаҳри кўпроқ зиёратчилар ва кортежларни кутиб олиш арафасида эканлигини таъкидлаб, ҳозирги хизмат ва хавфсизлик ҳолат ҳамда шаҳар атрофидаги барча жойларда хавфсизлик ҳолат барқарор деб таъкидлади.

Ҳусейний Қудс идораси бошлиғи ўринбосари, транспорт вазирлиги,муқаддас зиёратгоҳлар, ва бошқа барча ёрдамчи муассасалар  ўртасида зиёратчиларни ташиш лойиҳаси тақсимланади ва Ҳусейний Қудс остони идораси зиёратчиларни Карбало-Бобул йўналишида  ташиш билан шуғулланади ва зиёратчиларни ташишга ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб қўшимча қилди.

Ҳижрий -қамарий 1443 -чи йил сафар ойининг 20 -чиси, 2021 йил сентябрь ойининг 27-чиси Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳодат топганининг қирқинчи куни йиллиги яъне Арбаъийн Ҳусейний кунига тўғри келади.

Арбаин кунида миллионлаб зиёратчилар ҳар йили Ироқ жанубидаги  Карбало шаҳрига келадилар.

Эроннинг Ҳаж ва зиёрат идораис раиси ҳам Арбаин Ҳусейний азодорлик маросимларида қатнашиш учун Эрондан 80 мингдан ортиқ зиёратчиларни карбало шаҳрига борганини маълум қилди.