Сионистик режим ҳарбийлари янада бир фаластинликни ўққа тутиб шаҳид қилдилар
Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил аскарлари ўқидан фаластинлик йигит шаҳид бўлди.
Фаластин ахборот манбалаига кўра, бугун Носир Ал-Заюд исмли 22 ёшли фаластинлик Женин яқинидаги Барқайн ҳудудида Исроил кучлари билан тўқнашувларда шаҳодатга етди.
Аввалроқ Фаластин матбуот хабарига кўра, сионистик режим ҳарбийлари 5 нафар фаластинликка ҳужум қилиб уларнинг барчаларини шаҳид қилишди.
Якшанба куни ҳам Ямом бўлинмалари номли террорчи отрядлари ҳамроҳилигида Ғарбий соҳилни бир қанча ҳудуларига жумладан Женин шаҳри ва Барқайн шаҳрига ҳужум уюштирди. Сионистларниннг ушбу ҳужумлари ортидан қаршилик гуруҳлари ва сионистлар ўртасида тўқнашув юз берди ва натижада 5 фаластинлик шаҳид бўлди ва сионистик режимининг 2 аскари жароҳатланди.
Исроилда Нафтали Бенет коалицион ҳукуматини келиши ортидан сионистларнинг фаластинликларга қарши ҳужумлари янада ошган.