Ливанликлар Бейрутдаги теракт терговини сиёсийлашишига қарши митинг ўтказдилар
(last modified Thu, 14 Oct 2021 11:28:48 GMT )
октябр 14, 2021 16:28 Asia/Tashkent
  • Ливанликлар Бейрутдаги теракт терговини сиёсийлашишига қарши митинг ўтказдилар
    Ливанликлар Бейрутдаги теракт терговини сиёсийлашишига қарши митинг ўтказдилар

Ливан манбаларига кўра, ливанликлар Бейрут портидаги портлашни тергов қилиниши ва бу ишни сиёсийлашишига қарши норозилик намоийшлар ўтказишмоқда.

Ал-Манор телеканалининг хабар қилишича бугун  Ливан халқи  Бейрут портидаги портлашлар  терговини сиёсийлашиши ҳамда судя Ториқ Албайтор қарорлари ва АҚШ аралашувини қоралаб  митинг ўтказдилар.

Ливанликларнинг норозилик намойишлари,  Ливан ҳукуматининг  кеча бўлиб ўтиши кутилган судя Албайторни ишдан бўшатиш мавзусини кўриб чиқишни кечиктиришгани билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили  2020 йил 4 -августда Бейрутда содир бўлган портлаш оқибатида 214 киши ҳалок бўлиб,  6500 дан ортиқ инсонлар жароҳатланганди.

Бошқа хабарга кўра бугун эрталаб намойишларга қилинган ҳужумларда улардан 4 нфари ҳалок бўлиб 20 нафари жароҳатланди.