БМТ Ғазо бўлгасидаги ўтиш жойларни қайта очишга чақирмоқда
(last modified Tue, 26 Oct 2021 09:14:57 GMT )
октябр 26, 2021 14:14 Asia/Tashkent
  • БМТ Ғазо бўлгасидаги ўтиш жойларни қайта очишга чақирмоқда
    БМТ Ғазо бўлгасидаги ўтиш жойларни қайта очишга чақирмоқда

БМТ сионистик режимни ишғолчи режим сифатида ўз масъулиятини бажаришга ва Ғазо секторидаги барча ўтиш постларини очишга чақирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш бу ташкилот Ассамблеяси аъзоларига сионистик режимнинг босиб олинган Қуддусдаги Фаластин хақига қарши душманлик ҳаракатларига оид йиллик ҳисоботини тақдим этди.

2020- чи йил  1-июнидан  2021- чи йилнинг 31- ма ойига қадар бўлган ҳисоботда, БМТ Бош котиби  сионистик режимни фаластинликларни инсон  ҳуқуқларига тўлиқ риоя этишини  таъминаш учун зарур чораларни кўришга даъват этди.

Антонио Гуттереш ўз баёнотида  Тел-Авив режимни Ғазо бўлгасига олиб борадиган барча ўтиш постлар ва жойларни ёпиш чораларни бекор қилишга чақириб, фаластинликларни босиб олинган Фаластин ҳудудларида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланишни таъмнлашга чақирди.

БМТ Бош котиби шунингдек  Исроил режимини босқинчи режим сифатида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришга ва  фаластинликларни тегишли тиббий хизматдан, фаластинлик болалар ҳуқуқлари, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўз ҳуқуқларидан фойдаланишни таъминлашга чақирди.

Ғазо бўлгаси  2006-йилдан бери Исроилнинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз қамалидадир ва аҳолиси кўплаб муаммоларга дуч келган.