Сионистик режим қўмондони: Исроил нобуд бўлиш ёқасида турибти
-
Сионистик режим қўмондони: Исроил нобуд бўлиш ёқасида турибти
Сиоинстик режими армиясининг резервдаги кучларининг етакчи қўмондонларидан бири, Исроил режими ҳалокат ёқасида эканлигини маълум қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича. кеча сионистик режим армиясининг захира кучлари етакчи қўмондони Исҳоқ Брик Исроил армияси бир неча жабҳада урушга тайёр эмас ва эҳтимолий урушлар Исроилни бир неча ўн йиллар орқага қайтаради деб таъкидлади.
Брик Исроил режимни нобуд бўлиб кетиш ёқасига эканлигини айтиб, бу ғазаб билан айтилаётган башоратлар эмас, балки инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир деб қўшимча қилди.
Сионистик режимнинг бу қўмондони, олдинги урушда бошдан кечирган оғир вазият бир неча фронтлар билан таққосланганда ҳеч нарса эмас. Эҳтимолий урушда ҳар куни Исроилнинг ички фронти томон минглаб ракеталар ва дронлар юборилади деб аниқлик киритди.
Брик шунингдек сионистик режимга қарши келаси урушда фожеа юз бериши ва бу режим инфратузлмаларини бутунлай нобуд бўлишини тан олди.
У сўзарининг бошқа қисмида, Исроил армиясининг парчаланиб кетган унсурлари устида кучли ва зафарли армия қуриш мумкин эмас ва бу масалани ҳал қилиши хавфсизлик ва сиёсий даражаларни тушинишни талаб қилади деб қайд этди.