ноябр 17, 2021 16:45 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони коалицияси ўз кучларини Яманнинг Ал-Ҳудайда шаҳридан олиб чиққанини тан олди
    Саудия Арабистони коалицияси ўз кучларини Яманнинг Ал-Ҳудайда шаҳридан олиб чиққанини тан олди

Саудия Арабистони бошчилигидаги Яманга қарши коалиция Яманинг Ал-Ҳудайда вилоятидан орқага чекканини тан олди.

СИ ЭН ЭН телеканалининг бугунги хабарига кўра,  Яманга қарши Арабистон бошчилигидаги коалиция кучлари наттоғи Туркий Ал-Моликий  бу кучлар ва Ямандан қочган бу мамлакатнинг собиқ президенти Мансур Ҳодийга тегишли кучларни  Яман ғарбини тарк этганини маълум қилди.

Ал-Моликий шунингдек  коалиция кучлари ва Мансур Ҳодийга тегилши кучларни бошқа жойга кўчирилиши  барча фронтларда Яманнинг истеъфога чиққан президентини ҳимоя қилишда ҳарбий стратегик йўналишда коалиция қўшма кучлари қўмондонлигининг ҳарбий дасурлари чорчубасида эканлигини қўшимча қилди.

Бундан олдин Ал-Маёдин телеканали ҳам Яман манбаларига таяниб,  Саудия Арабистони коалицияни Яман ғарбий соҳилларидан орқага қайтишга АҚШ ва БААнинг Яманнинг Санъо шаҳри шарқидаги Маъреб вилоятидага ўзгаришлардан хавотирлари сабаб бўлганини хабар қилганди.

Мазкур манбалар, эса Яманнинг Ал-Ҳудайда вилоятини бутунлай тозаланани  ва фақат Ал-Хоха шаҳри қолганини қўшимча қилган.

Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.

 

Ёрлиқ