Саудия Арабистони Яманда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича текширувларни олдини олишга уринмоқда
Британиянинг " Гардиан" газетаси Саудия Арабистоннинг БМТнинг Яманда инсон ҳуқуқлари бўйича текширувларни олдини олишга ҳараккат қилаётганини хабар қилди.
Кеча Британияда босиладиган" Гардиан" газетаси, Саудия Арабистони БМТнинг Яманда инсон ҳуқуқлари бўйича текширувларни тўхатиш мақсадида бу ташкилотга босмар ўтказмоқда деб ёзди.
Ўтган октярбрь ойида Ол Сауд режими ҳам БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоларидан айрмларига босимлар ўтказиши билан Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари хусусида мустаил ўрганишлар ва текширувлар ўтказишга монелик қилмоқда.
Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.
БМТ Бош котибининг Ямандаги гуманитар ишлари бўйича ўринбосраи Мартин Гриффинс ҳам яқинда Ямнадаги сўнгги вазиятни фожеали эканлигига таъкидлаб, Яман дунёда энг оғир гуманитар инқирозни бошдан кечирмоқда деб қўшимча қилди.