декабр 18, 2021 17:24 Asia/Tashkent
  • Фаластин Халқаро ҳамжамиятни шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар тажовузларини олдини олишга чақирмоқда
    Фаластин Халқаро ҳамжамиятни шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар тажовузларини олдини олишга чақирмоқда

Фаластин мухторияти ТИВ-и БМТ Бош котибини зудлик билан Фаластин халқини ҳимоя қилиш халқаро мудофаа системасини фаоллаштиришга чақирди.

Кеча Фаластин ташқи ишлар вазирлиги  тарқатган баёнотида, Фаластиннинг ҳимоясиз халқига қарши босқинчи, сионистик режим ҳарбийлари ва шаҳарчаларада яшайдиган сионистларнинг терактлари ва зулм истибдодлаини кескин қоралади.

Фаластин ТИВ-и шунингдек сўнгги кунларда  шаҳарчаларда яшайдиган  сионистларнинг Фаластин қишлқолари, айниқса Қурбут, Бурқа, Куй Ашшайх,  Жароҳ ва бошқа минтақаларга қарши мақсадли ва режали ҳужумларига гувоҳмиз деб эълон қилди.

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек сионистик режимни  шаҳарчаларда яшайдиган сионистларнинг барча террорчилик ҳаракатлари ва бу ҳужумлар оқибатларининг бутун минатқага етказадиган зарарида айблади.

Шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ҳужумлари мақадлидир ва ҳужумларда экстремист яҳудийлар қатнашмоқда ва улар ҳимоясиз фаластинликларни террор қилиш ва тинч аҳолини ўлдириш учун фойдаланишмоқда деб маълум қилган Фаластин ТИВ.

Эслатиб ўтамиз кеча ахборот манбалари   сионистик режим ҳарбийлари ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар  ишғол этилган Қуддус ва Иордания дарёсининг Ғарбий қирғоқларида фаластинликларга қарши ҳужумларида  154 фаластинлик жароҳатланди.

 

Ёрлиқ