Туркияда қамоқхоналар шароити оғирлиги туфайли юзлаб маҳбуслар ўз жонига қасд қилган
(last modified Wed, 29 Dec 2021 10:13:12 GMT )
декабр 29, 2021 15:13 Asia/Tashkent
  • Туркияда қамоқхоналар шароити оғирлиги туфайли юзлаб маҳбуслар ўз жонига қасд қилган
    Туркияда қамоқхоналар шароити оғирлиги туфайли юзлаб маҳбуслар ўз жонига қасд қилган

Туркия қамоқхоналарида юзлаб маҳбусларни ўз жонига қасд қилгани хабар қилинмоқда.

Форс ахборот агентлигиниг  хабар қилишича,  Туркия халқ жумҳурияти партияси раиси ўринбосарларидан бири   “Gleiz Beçarkaraja”  сўнгги йилларда Туркия қамоқхоналарида 641 маҳбус ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади.

Туркияни ушбу расмийси шунингдек  Европа кенгаши ва Туркия Адлия вазирлиги маълумотларига асосан, қамалганлар психологик ёрдамлардан маҳрум қолишмоқда ва қамоқхона ишчилари ва ходимлари  руҳий касалликларга ёрдам бериш учун асосий тайёргарилк ва тажрибага эмаслар ва шу сабадан ўз жонига қасд  қилишга оли келиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлай олишмайди деб изоҳлади.

Туркиянинг Халқ жумҳурияти партияси аъзоси ўз сўзларида, Туркия қамоқхолналарида маҳбусларни ҳаддан зиёд бўлгани сабаб соғлиқнм сақлаш хизматларидан фойдаланиш хавотир уйғотмоқда ва вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда деб қўшиимча қилди.

Ҳисоботга биноан  Туркия ҳукумати   2020-йилда Европа Кенгашига аъзо 47 давлат орасида энг юқори қамоққа олиш даражасига эга давлат бўлди. Бу мамлакатда ҳар 100  минг кишига  357 маҳбус тўғри келмоқда

Бундан ташқари Туркия қамоқхоналарида . 1605 нафар кксал маҳбуслар бор ва улардан  604 нафарининг аҳволи оғир.