Январ 12, 2022 16:22 Asia/Tashkent
  • БМТ: Яманда дунёдаги энг катта гуманитар фалокат юз бермоқда
    БМТ: Яманда дунёдаги энг катта гуманитар фалокат юз бермоқда

БМТ Ямандаги вазиятдан қаттиқ хавотирланиб Яман дунёдаги энг ёмон ва катта гуманитар фалокатга учраганини маълум қилиб, Ямандаги урушни кенгайишини мамлакатдаги можаролар ва кескинликларни тугатиш учун доимий сиёсий ечимгна эришишни қийинлаштирган деб изоҳлади.

БМТ Ямандаги кескинликлар авж олгани ҳақидаги сўнгги ҳисоботида, хусусан ўтган йилнинг декабрь ойидан бери бу вазият мамлакатдаги урушни тўхтатиш учун доимий сиёсий ечим топиш истиқболига путур етказаётгани ҳақида огоҳлантирди.

 БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссариати  Яман аҳолисининг учдан икки қисми -тахминан  20 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож эканлиги ва яманликларнинг 80 фоизи қашшоқлик чегарасида яшаётганини таъкидлади

БМТ Тараққиёт дастури ҳам Яман мамлакатини дунёдаги энг ёмон ва катта гуманитар фалокатдан азият чекаётгани ҳақида огоҳлантириб,  2021-йил охиригача 337 мингдан ортиқ одам тўғридан-тўғри ёки билвосита можаро ва урушдан ҳалок бўлганини тахмин қилди.

БМТ Ол Сауд тажовузкор коалицияси томонидан Яманга қарши тажовузларни ва бу мамлакатнинг ноинсоний қўршовга олинганини ўтган бир аср давомидаги мислсиз ушбу гуманитар фалокатнинг сабаби деб баҳоламоқда.

Экспертларнинг аксарияти ҳам, Саудия Арабистони коалицияси  Яманда ўз мақсадларига эриша олмагани сабаб бу мамлакатга ҳужумларини оширган.

 

Ёрлиқ