Январ 28, 2022 16:28 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташкилоти: Саудия коалициясининг Яманнинг Саада шаҳридаги жинояти Америка қуроллари билан содир этилган
    Халқаро Амнистия ташкилоти: Саудия коалициясининг Яманнинг Саада шаҳридаги жинояти Америка қуроллари билан содир этилган

Халқаро Амнистия ташкилотининг сўнгги ҳисоботида айтилишича, Саада қамоқхонаси қирғинида Саудия Арабистони босқинчи коалициясининг ҳужумлари Америка қуроллари билан амалга оширилган.

Ўтган жума куни Саада губернаторлигидаги қамоқхонасининг бомбардимон қилиниши Саудия коалициясининг Ямандаги энг қонли ҳужумларидан бирига айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, 91 киши ҳалок бўлди ва 236 киши жароҳатланди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Халқаро Амнистия ташкилоти пайшанба куни Саудия-Амирлик-Америка босқинчилик коалициясининг Яманнинг Саада шаҳрида содир этган сўнгги жиноятлари ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Халқаро Амнистия ташкилоти ҳисоботида Саудия Арабистони босқинчи коалицияси Яман шимоли-ғарбидаги Саада қамоқхонасига ҳаво ҳужуми пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган бошқариладиган қуроллардан фойдаланганини айтди.

Халқаро Амнистия ташкилоти маълумотларига кўра, бу қурол лазер нурлари билан бошқарилади ва Американинг "Райтҳеон" компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Саудия коалицияси ўтган ҳафта давомида Яман шимолида, жумладан Санода кенг кўламли ҳаво ҳужумларини амалга оширди ва “ўнлаб тинч аҳолини ўлдирди, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш марказларини вайрон қилди”, дейилади хабарда.

2021-йил сентябр ойида АҚШ Вакиллар палатаси йиллик мудофаа қонунида АҚШнинг Ямандаги коалиция ҳаво ҳужумларини қўллаб-қувватлашини тўхтатишга чақирувчи моддани қабул қилди, бироқ у қабул қилинишидан олдин якуний қонун лойиҳасидан олиб ташланди.

Ёрлиқ