Ҳасака қамоқхонасидаги тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда
(last modified Mon, 31 Jan 2022 05:56:30 GMT )
Январ 31, 2022 10:56 Asia/Tashkent
  • Ҳасака қамоқхонасидаги тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда
    Ҳасака қамоқхонасидаги тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Хасака шаҳридаги ас-Сино қамоқхонасидаги ғалаёнда Сурия курд демократик партияси (ҚСД) ва ИШИД террорчилари қурбонлари сони 373 кишига етганини маълум қилди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти (СОҲР) ас-Сано қамоқхонасида ўтказилган операцияда ИШИДнинг 268 нафар террорчиси ва ҚСДнинг 98  нафар аъзоси ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Бир оз муддат олдин Ишид террорчи кучлари ҳасака шаҳридаги минглаб террорчи сақланувчи ва курдлар томонидан назорат қилинадиган ас-Сино қамоқхонасига ҳужум қилишган эди, ИШИД террорчилари ўз сафдошларини озод қилишга ҳаракат қилишган

Сурия шимоли-шарқидаги Хасака шаҳридаги ас-Сино қамоқхонасида ИШИД террорчилик ҳаракатида АҚШ разведка хизмати иштирок этган”, — деди Сурия парламенти депутати Мусаб ал-Ҳалабий.Унинг таъкидлашича, АҚШ террористларни фаол қилиб кўрсатиш орқали ўз қўшинларининг минтақада мавжудлигини асослашга ҳаракат қилмоқда.

Ҳасака шаҳрининг Ғойрон маҳалласи ИШИДнинг энг йирик қамоқхонаси ва ҳибсхонаси бўлиб, бу қамоқхона 2016-йилнинг ёзидан буён Курдлар назоратида. Ғайрон марказий қамоқхонасида 54 давлатдан 5 мингга яқин ИШИД фуқароси қамоқда ва бу маҳбусларни қабул қилишни ўз давлатлари рад этишмоқда.

Ёрлиқ