Яман ҳарбийларининг БАА ҳудудига кенг кўламли ҳужуми
Яман Қуролли кучлари матбуот котиби БАА ҳудудида кенг кўламли ҳарбий ҳужум бошланганини эълон қилди.
Ал-Маядиннинг душанба куни хабар беришича; “Яманнинг БААга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳужуми тафсилотлари яқин соатларда эълон қилинади”, — деди Яман Қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сари. Айни пайтда баъзи араб ОАВлари Абу-Даби осмонида даҳшатли портлашлар овози эшитилганини хабар қилишди.
Ҳисоботга кўра, ҳужум ортидан Абу-Даби ва Дубай аеропортларида парвозлар тўхтатилган, қирғоқ яқинида ҳеч қандай самолёт кузатилмаган.Баъзи разведка ва хавфсизлик манбалари Абу Дабида осмондаги нишонларга қарши туриш учун ҳаво мудофаа тизимлари фаоллаштирилганини ҳам хабар қилган.
Яман қуролли кучларининг БААга ҳужумлари сионистик режим раҳбари Исҳоқ Гертсог кеча (якшанба) дан бери Абу-Дабига сафар қилган бир пайтда амалга оширилмоқда. Гертсогнинг сафари пайтида Яманнинг Абу-Дабига ҳужуми бу сафарни бузишга уринишдан далолат беради.
Яман қуролли кучлари ўтган ҳафтада “Яман-1 бўрони операцияси” ва “Яман-2” операцияси кўринишидаги учувчисиз ҳаво воситалари ва ракеталари билан Абу Даби ва Дубайдаги ҳудудларни нишонга олишга муваффақ бўлди.