Ҳания: Наблус шаҳидларининг қони зое кетмайди
(last modified Thu, 10 Feb 2022 06:00:29 GMT )
феврал 10, 2022 11:00 Asia/Tashkent
  • Ҳания: Наблус шаҳидларининг қони зое кетмайди
    Ҳания: Наблус шаҳидларининг қони зое кетмайди

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати (Ҳамос) сиёсий идораси раҳбари шундай деди:Наблус шаҳрида сионист режим томонидан отиб ўлдирилган фаластинлик ёшларнинг қони зое кетмайди.

Сионистик режимнинг ишғолчи кучлари сешанба куни Наблус шаҳрида автомобилга ўт очиб, унинг йўловчилари, Фатҳ ҳаракатининг бўлими бўлган  “Ал-Ақсо шаҳидлари катойиби” (Ал-Ақсо шаҳидлари баталёнлари)дан уч нафар фаластинлик ёшларни шаҳид қилдилар ва яна бир кишини ҳибсга олдилар.

Фаластиннинг “Маа Палестине” ахборот сайти хабарига кўра, Ҳамос ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания сионист жангарилар томонидан шаҳид бўлган 3 нафар фаластинлик шаҳиднинг оилалари билан телефон мулоқоти чоғида шундай деди: Бу зое бўлмайдиган қон ва Фаластин қаршилик гуруҳлари шаҳидлар қони учун қасос олади.

Ҳания сионист ҳарбийларнинг террористик амалиётларини қоралаб, қўшимча қилди: Бу хунрезликлар сионистик режим билан зулмкор муроса ва душман билан хавфсизликни мувофиқлаштириш доирасидан чиқишга очиқ даъватдир.

Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари сионистларнинг террор сиёсати барбод бўлганини ва бу сиёсат Фаластин халқининг қаршиликларини давом эттиришига тўсқинлик қила олмаслигини таъкидлади.

Экспансионистик мақсадларига эришиш учун сионистлар ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қилиб, фаластинликларни шаҳид қиладилар ва жароҳатлайдилар ёки ҳибсга оладилар ва қамоққа ташлайдилар.

Ёрлиқ