Сионистик режим ҳарбийлари томонидан фаластинлик ўсмир шаҳид этилди
Кеча Иордания дарёсининг ғарбийй қирғоқида жойлашган Байт-Лаҳмниг Ал-Хезр шаҳарчасида сионистик режим ҳарбийлари ўқидан фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди.
Фаластиннинг Маъо ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин мухторияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам 14 яшар фадастнлик ўсмир Муҳаммад Шаҳода Иордания дарёсининг Байтлаҳм жанубидаги Ал-Хезр шаҳарчасида сионистлар томонидан ўққа тутилди ва натижада шаҳид бўлди деб хабар қилди.
Исроил режимининг 0404 веб сайти бу ўсмир сионистлар тоомн тош отиш чоғида бу жангарилар томонидан ўққа тутилганини иддао қилди.
Ҳодиса гувоҳлари эса бола отишма содир бўлганидан тахминан ярим соат ўтиб шифохонага олиб кетилганини маълум қилган.
Савт-ул-Қудс радиоси ҳам бу фаластинлик ўсмир шаҳид бўлганидан кейин, сионистлар жиноятлаини қоралашда Ал-Хезр шаҳарчасида митинглар бшлангани ва сионистик режим жангарилари ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар юз берганини эълон қилди.