Қуддусда қаршилик гуруҳлари амалиётида 2 сионист яраланди
Фаластинилклардан бири, Масжидулақсо яқинида икки сионистни ярадор этиб, ўзи шаҳид бўлди.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим ҳарбийлари ҳар куни турли баҳоналар билан мазлум фаластинилкларни жароҳатлантиришади, шаҳид қилишди ва ёки қўлга олишади.
Шаҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун қаршилик кучларининг амалиётларида Масжидулақсонинг Боб Ҳатта ҳудудида бир фаластинлик шаҳид бўлиб, икки сионист жароҳатланди.
Фаластинлик йигит, сионистик режим жангарилари ўқидан шаҳид бўлган.
Сионистик режим ОАВлари ҳам яраланганлар сионистлар бу режим чегара қўриқчиларидан эканлигини маълум қилди.
Ўтган пайшанба куни Шарқий Қуддусдаги Хизма назорат пункти яқинида шаҳарчаларда яшайдиган сионистлардан бири пичоқлаб кетилганди.
Фаластин Исломий қаршилик ҳааркати -ҲАМАС ҳам бир неча бор қаршилик амалиётлари сионистик режим жиноятлари ва унинг Фаластин ерларини ишғол қилишда давом этишига табиий жавоб эканлигини қайта-қайта таъкидлади.