Ироқнинг Эрбил ҳудудидаги Исроилнинг жосуслик базалари ракеталар билан нишонга олинди +(видео)
(last modified Sun, 13 Mar 2022 06:26:03 GMT )
март 13, 2022 11:26 Asia/Tashkent

Ироқ ОАВ-лари Исроил режими жосуслик ва махсус оперциялар ташкилоти-Моссаднинг Эрбилдаги иккита базаси ракеталар ҳужумига учраганини хабар қилишди.

ИРНА ахборот агентлиги ҳам Ироқ ОАВлари айрим хавфсизлик манбаларга таяниб, бу базалар Исроил режимининг ўқув маркази бўлгани ва баллистик ракеталар билан нишонга олинганини маълум қилди.

ОАВ шунингдек ҳужум ва етказилган зарар миқдори ҳақида қўшимча маълумотлар  тарқатмаган.

Ироқнинг расмий маналари ва Исроил режими расмийлари ҳам бу хабарни ҳали тасдиқлагани ёки рад этгани йўқ.

Ироқ қаршилик кучлариги қарашли Собириннюз ахборот манбаси ҳам  кеча ўнлаб порташлар Эрбил шаҳрини ларзага солганини тасдиқлади.  14 ракета билан Эрбил аэропорти яқинидаги АҚШ базалари нишонгаолингани айтилади.

Хабарларга биноан  Ироқ Курдистонинг Эрбил шаҳридаги АҚШ консуллиги сингнализациялари ва тревогалари янграган ва Ироқдаги барча АҚШ ҳарбий базалари ҳам тўлиқ шай ҳолатига келтирилган.

 Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг аксарият халқи ва  гуруҳлари АҚШ террорчи кучларини бу мамлакатдан чиқиб кетишини истайдилар ва Ироқ парламенти ҳам бу террори кучларни олиб чиқиш режасини тасдиқлаган.