Яман Мудофаа вазири: Биз тажовузкор давлатлар учун даҳшатли келажакни кўрсатамиз
Яман мудофаа вазири Муҳаммад ал-Атефининг таъкидлашича, келажакда қаршилик кўрсатиш шакли ва мазмуни босқинчи давлатлар учун даҳшатли бўлади.
Ал-Маядин хабарига кўра, Яман Миллий Нажот ҳукумати мудофаа вазири Муҳаммад Ал-Атефи сешанба куни қилган чиқишида шундай деди:Яман халқи қаршилигининг саккизинчи йили, Яман бўронлари ва стратегик қуролларнинг энг илғор ютуқлари йили ва Яман босқинининг олдини олиш учун энг кучли чора-тадбирлар йилидир.
Ал-Атефи қўшимча қилди: Бугун биз ҳайратланарли бўладиган янги ҳарбий ютуқлар, кучлар мувозанатини ўзгартирадиган тараққиёт сари қатъий қадам ташламоқдамиз.
Яман Миллий Нажот Ҳукумати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бакҳити ҳам Саудия Арабистони позицияларига Яман қаршилик кучларнинг бўлажак ҳарбий амалиётлар ҳақида гапириб, мамлакатнинг Саудия Арабистонига қарши қаршилик ҳужумлари келажакда оғриқли бўлишини ва Яман қаршилик кучлари Саудия ҳудудидаги нефт иншоотларини нишонга олишда давом этишини таъкидлади.
Яман армияси ва халқ қўмиталарининг УАВ ва ракета бўлинмалари Саудия Арабистони режимининг иқтисодий, ҳарбий ва саноат инфратузилмаси, жумладан Жидда аеропорти ва нефтни қайта ишлаш заводини якшанбага ўтар кечаси баллистик ракеталар билан ўққа тутди. Яман армияси, шунингдек, шанбага ўтар кечаси Саудия Арабистонининг мамлакатнинг турли ҳудудларида, жумладан, Ар-Риёд ва Янбу каби муҳим муҳим объектларини бир нечта маҳаллий баллистик ракеталар ва УАВлар билан нишонга олди.
Саудия Арабистони АҚШ, БАА ва бошқа бир қанча давлатлар кўмагида 2015-йилнинг март ойидан буён Яманга ҳарбий босқин ва қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамал бошлаган.