Ғарбий соҳилда ёш фаластинлик аёл шаҳид бўлди
Фаластинлик манбалар, Ғарбий соҳилдаги Байтлаҳм шаҳрида фаластинлик ёш аёлнинг шаҳид бўлганини хабар қилмоқда.
Кеча ҳам сионистик режим жангариларини Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Женин лагерига қарши ҳужумлари ва натижада фаластинликлар ва босқинчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда фаластинлик ёш йигит Аҳмад Ас-Саъдий шаҳид бўлиб яна 15 нафар яраланди.
Фаластин -ал-явм ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бугун пешиндан кейин 25 ёшли ёш фаластинлик аёл сионистик режим жангариларини Байт-лаҳмдаги Ҳусон минтақасининг киришига ҳужум қилганида шаҳид бўлди.
Бугун Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақатган баёнотида, Тулкарм, Женин, Ерихо ва Ал-Ағвор ҳудудларида сионист жангарилари томонидан 11 нафар фаластинлик яраланганини қўшимча қилди.
Бугун эрталаб сионист кучлар Женин вилоятининг Яъдаб шаҳарчасига ҳужум қилганида бир қанча фаластинликни ҳам яралади. Женинда ҳам 20 фаластинлик қўлга олинди.
Пайшанба куни Тел-авивнинг Диенгов кўчасида фаластинлик ёшлар томонидан ўтказилган сўнги амалиётда 3 сионист ҳалок бўлди ва 11 дан ортиқ киши яраланди.