апрел 15, 2022 16:35 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсода мураккаб жума куни: жароҳатланган фаластинликлар сони 150 нафарга етди
    Ал-Ақсода мураккаб жума куни: жароҳатланган фаластинликлар сони 150 нафарга етди

Бугун тонг пайтида сионистик режим кучлари Масжид-ул ақсо шаҳарларига ҳужум қилиб кўп сонли намозхонларни жароҳатлантирди ва фаластинлик манбаларга биноан ҳозиргача ярадорлар сони 150 нафарга етди. Эрон

Бугун жума куни  Ал-Ақсо масжидида бомдод намозидан кейин Қудсни ишғол этган режим  жангариларининг бир гуруҳ фаластинлик номозхонларига ҳужум қилди ва натижада сионистлар ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув юз берди.

 Сионистлар қарши туришга уринган фаластинликларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ ва пластик ўқлардан фойдаланди.

Шаҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин Визил ярим ой жамияти Ал-Ақсо масжидидаги тўқнашувларда 152 нафар фаластинлик яраланиб, шифохонага олиб кетилганини маълум қилди. Бу жароҳатланишларнинг сабаби резина ўқлар, овозли бомбалар  ва калтакланишлар бўлган.

 Масжид-ул-ақсодаги фаластинлик номозхонларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ отилиши билан баъзи фаластинликлар ҳамон қамалда қолган ва  сионист жангарилари масжиднинг кириш эшикларини ёпдилар.

Бугун  Мажидул-ақсода келиб чиққан кескинлик ва тўқнашувлар билан бир вақтда,  сионистик режим бош вазири,  жосуслик вазири, жосуслик кучлар қўмондони ва чегара гвардияси қўмондонликлари иштирокида фавқуллодда йиғилиш ўтказди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,сионистик режим босқинчилари 40 нафар одамни ҳибсга олиб калтаклаган.

Эслатиб ўтамиз, босиб олинган Қуддусдаги фаластинликлар сионистик режим жангаларини Ал-Ақсо мажидига ноқонуний кириб келишига қарши бўш қўл билан кураш олиб боришмоқда.

Шунингдек Эрон ТИВ раҳбари  сионистларнинг Рамазон ойида Фаластиннинг муқаддас маконлари ва қадамжойларига ҳамда Ал-Ақсо масжидида рўзадорлар ва номозхонларга ҳужумини кескин қоралади.

 

 

Ёрлиқ