апрел 16, 2022 14:25 Asia/Tashkent
  • Фаластин Қизил Ярим ой жамияти: фаластинлик ярадорлар 344 нафарга етди
    Фаластин Қизил Ярим ой жамияти: фаластинлик ярадорлар 344 нафарга етди

Фаласин Қизил ярим ой жамияти кеча сионистик режим жангариларини Қуддус ва Ғарбий соҳилда фаластинилкларга уюштирган ҳужумларида яраланганлар сони 344 нафарга етганини эълон қилди.

Вафо ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Фаластиннинг Қизил Ярим ой  жамияти тарқатган баёнотида  бу хабарга тўхталиб,  шифохона манбалари жароҳат олган бир қатор фаластинликлар оғир аҳволда эканлигини эълон қилган деб таъкидлади. Фаластинлик маҳбусларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам кеча Ал-Ақсо масжидига уюштирилган ҳужумларда 470  нафар фаластинлик сионистлар томонидан ҳибсга олинганини хабар қилди.

Бошқа томондан Ғарбий соҳилдаги Умм-ал Фаҳм шаҳри аҳолиси Қудудс ва Ал-Ақсо масжидини қўллаб- қувватлаб намойиш ўтказдилар ва  сионист босқинчиларни фаластинлик номозхонларга қилган шафқатсиз ҳужумларини кескин қоралади.

Намойишчилар босқинчиларни Фаластин зиёратгоҳлари ва номозхонларига қарши ҳужумлари ва жиноятларини зудлик билан тўхтатишга чақирувчи шиорлар айтишди.

Фаластинилк гуруҳлар ҳам кеча Исроил режими кучларининг Ал-Ақсо масжиди ҳовлилари ва фаластинлик номозхонларга уюштирган ҳужумлари қоралаб,  босқинчи сионистик режимига қаттиқ жавоб қайтаришни ваъда қилдилар.

 

Ёрлиқ