Халқаро Амнистия ташкилоти: Исроилнинг Фаластинга қарши ҳаракатлари " инсониятга қарши жиноят"дир
Халқаро Амнистия ташкилоти Исроилнинг " апартеид" режими эканлигини таърифлаб, Исроил томонидан фаластинилкларни ўлдирилиши ва қийноққа солиниши, уларнинг ҳуқуқларидан маҳрум этилишини " инсониятга қарши жиноят" деб атади.
Россия алявм ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро амнистия ташкилоти твиттер саҳифасида " апартеид" нафақат ўтмиш ва тарихнинг бир қисми, балки миллионлаб фаластинликлар ҳар куни Фаластин ҳудудларида бошдан кечирган ва ҳозиргача давом эатётган ҳақиқатдир деб ёзди.
Бу ташкилот шунингдек ноинсоний қотилликлар, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар, қийноқлар ва оммавий қатллари ҳақидаги барча хабарларни кузатиб боради деб эслатган.
Халқаро Амнистия ташкилоти апартеид режими бир гуруҳнинг бошқаа бир гуруҳнинг ҳаётини муҳимроқ деб билади ва Исроил режими фаластинилкларни ўлдириш қийноққа солиш ва асосий ҳуқуларидан маҳрум қилиш орқали апертеид режимини давом эттираётганини таъкидламоқда. Бу эса инсониятга қарши жиноятдир ва унга барҳам бериш керак деб эълон қилди.