Сионистик режим жангариларининг Ал-Ақсо масжидига уюштирган ҳужумида ўнлаб фаластинлик яраланди
Исроил армиясининг Ал-Ақсо масжидига уюштирган ҳужумида ўнлаб фаластинликлар жароҳатланди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режимнинг ишғолчи кучлари бугун эрталаб Масжид-ул Ақсонинг муқаддас ҳовлисига ҳужум қилди. Сионистлар бу ҳужумда ёш оқизувчи газлардан фойдаланиб ўнлаб фаластинликларни жароҳатлантирди.
Кеча оқшом камида 250 минг фаластинлик рўзадор Ал-Ақсо масжидига бориб, номоз ўқиб, босқинчи сионистик режим жангарилари қаршисида мусулмонларнинг бирлигини яна бир бор намойиш этди.
Айтиш керакки Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳовлисида сионистик жангарилари ва фаластинлик намойишчилар ўртаисдаги тўқнашувларда ўнлаб афар фаластинлик яраланди.
Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз эртага 2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир ва Фаластин халқи ва гуруҳлари бу санада Масжидул-ақсода кенг қамровли намойишлари ҳақида хабар берган.