апрел 29, 2022 12:17 Asia/Tashkent

Халқаро Қудс кунида ўнлаб баҳрайнликлар кўчаларга чиқиб, Баҳрайн режимини сионистик режим билан муносбатларини нормаллаштиришини қораладилар.

" Жамият-ул-вифоқ" сайти Твиттер саҳифасида,  баҳрайнликлар шиа мазҳабининг етакчиси Оятуллоҳ Исо Қосимнинг таклифини қўллаб-қувватлаб,  бугун эрталаб Халқаро Қудс кунини улуғлаш ва бу режимни сионистик режим билан алоқаларини нормаллаштиришин қралаш мақсадида намойишлар ўтказдилар.

Кеча ҳам  Баҳрайн пойтахти ғарбидаги Абу Забеъ маҳалласи халқи  Фаластин мавзуси ва орзу армонларини сақлаб қолиш учун намойишлар ўтказдилар ва  сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириш ва хиёнат лойиҳаларини рад этиб сионстик режимга қарши шиорлари эълон қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2020-йилда АҚШ босими ва воситачилигида 4 араб давлатлари Баҳрайн, Судан, Мағриб ва БАА сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштирди. Бу ҳаракат араб ва ислом  давлатларидакўп норозиликлар тўлқинига сабаб бўлди.

 

Ёрлиқ