Ироқ ҳарбий кучлари Аррутба шаҳрини террористлардан озод қилдилар
октябр 25, 2016 19:04 Asia/Tashkent
Ироқ ғарбидаги Ал-Анбор вилоят ҳокими Ироқ хавфсизлик кучларини бу вилоятдаги Аррутба шаҳрини буткул озод этишгани ҳақида хабар берди.
Ассумариянюс интернет сайти хабарига кўра, Ал-Анбор вилоят ҳокими Суҳайб Арровий Ироқ қуролли кучларининг янги муваффаиятларига ишора қилиб, Ироқ ҳарбийлари бу шаҳарнинг Аззайтун хиёбони, Алмисоқ маҳалласи ва ҳокимият биносига киришган деб изоҳлади.
Ал-Анбор вилоят кенгаши аъзоси Узол Алфаҳдовий ҳам Ироқ хавфсизлик кучларини бу шаҳарга киришганига ишора қилар экан, хавфсизлик кучлари айрим қабилалар аъзолари кумаки билан бу шаҳарда ҳалигача яширинган ИШИД террористларини йўқ қилиш учун амалиётларини бошлашган деб қўшимча қилди.