БМТда сионистик режимга қарши резолюция қабул қилинди
БМТ унинг асосида сионистик режим Фаластин халқи ва босиб олинган Гулан теппаликларининг бойликларни талон -тарож қилмаслиги керак бўлган резолюция лойиҳасини маъқуллади.
Эрон телерадаокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши 77 гуруҳи / БМТдаги ривожланаётган мамлакатларнинг энг йирик ҳукуматлараро ташкилоти ва Хитой номидан Покистон томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳасини сионистик режим томонидан босиб олинган Фаластин ерлари, жумладан Қуддус ва босиб олинган Голан теппаликлари аҳолисининг яшаш шароитларига нисбатан сионистик режим ишғолининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари сифатида маъқуллади.
Мазкур резолюцияни 43 киши ёқлаб, 4 нафар қарши ва 4 нафар бетараф овоз билан маъқулланди.
Резолюцияда босиб олинган халқларнинг табий бойликлари устидан доимий суверенитети тамойилига урғу берилган ва сионистик режим Фаластин халқи ва босиб олинган Гулан теппаликларнинг ресурсларини хавф остига қўйилган ва уларни твайрон этилишидан хавотир билдирилган.
Сионистик режим ишғол қилинган Голан теппаликлари ва босиб олинган Фаластин ҳудудларида экологик барқарор ривожланишига эришиш ва соғлом иқтисодий муҳит яратишга жиддий тўсқинлиқ қилмоқда.
Юқорида тилга олинган резолюцияда босиб олинган Голан теппаликлари ва Фаластин халқининг барча табиий ва иқтисодий ресурсларидан фойдаланиш ажралмас ҳуқуқига урғу берилган.