Мосел шаҳрининг атрофидаги яна 7 та минтақа озод этилди
Ироқ кучлари Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Мосел шаҳрининг атрофидаги яна 7 та минтақани ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолидан озод этди
Ироқ кучлари Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Мосел шаҳрининг атрофидаги яна 7 та минтақани ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолидан озод этди. Ал-Олам ахборот тармоғи тарқатган хабарга биноан, Ироқ кучлари чоршанба куни шундай маълум қилдики, Мосел шаҳри атрофидаги 7 та қишлоқнинг озод этилишидан ташқари Моселдаги тўғонга яқин бўлган газ корхонасини ҳам ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этишди. Айни пайтда, Пишмарге кучлари Баъшиқа туманидаги олға сари боришларида, Дирбак қишлоғининг назоратини қўлга олишди. Бошқа томондан эса, Ироқнинг терроризмга қарши кураш олиб борадиган ҳарбий кучлари Мосел шаҳрининг яқинида келиб жойлашиб олди ва Мосел шаҳрининг марказига қарата ҳужум қилиш учун тайёр турибди. Россиянинг сегодния телеканали тарқатган хабарга кўра, Мосел амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳи турли жанг тактикаларидан фойланиб, жумладан автомобилларда бомба қурилмаси жойлаштириб ва тонел қазиб шунингдек, одамларни ўзларига қалқон қилиб олиш воситаларини қўллашмоқда.