Эрон Жумҳурияти Президенти: Минтақанинг мусулмон халқлари босқинчи сионистик режимдан қаттиқ нафратланади
(last modified Fri, 05 Aug 2022 07:07:43 GMT )
август 05, 2022 12:07 Asia/Tashkent
  • Эрон Жумҳурияти Президенти: Минтақанинг мусулмон халқлари босқинчи сионистик режимдан қаттиқ нафратланади
    Эрон Жумҳурияти Президенти: Минтақанинг мусулмон халқлари босқинчи сионистик режимдан қаттиқ нафратланади

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шундай деди: Бугун минтақанинг мусулмон халқлари босқинчи сионистик режимдан қаттиқ нафратланадилар ва қаршиликни бу режимга қарши туришда асосий ва аслий йўл деб биладилар.

Президентлик ахборот базасига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий пайшанба куни Теҳронда Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахали билан учрашув чоғида қаршиликни устун ва пировардида ғолиб мантиқ деб атади ва қўшиб қўйди: Халқларнинг Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаши АҚШ ва сионистик режимнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги сиёсатлари олдидаги энг катта тўсиқдир.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти ишғол қилинган ҳудудлардаги ўзгаришларга тўхталиб, қўшимча қилди: Тинчлик келишувлари эмас, балки "қаршиликнинг нурли йўли" душманни умидсиз ва ер тишлаган ва дунёда қаршилик ёндашуви тарафдорларини умидвор қила олди.

Раисий сионистик режимнинг минтақадаги айрим давлатлар билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига тўхталиб, шундай деди: Сионистик режимнинг ғояси шу эдики, бу давлатлар билан муносабатларни нормаллаштириш ва ўрнатиш орқали у ўзи учун хавфсизликни яратиши мумкин, аммо бу ҳаракатлар ҳеч қандай тарзда сионистлар учун хавфсизлик яратмаган ва яратмайди. Чунки уларда минтақа ва ривожланиш истиқболлари ҳақида тўғри билим ва прогнозлар йўқ.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатишни Эрон Ислом Жумҳуриятининг қатъий сиёсати деб билди ва деди: Фаластин қаршилик ҳаракатининг ғалабаси ва Қуддус Шарифнинг озод этилишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти билан учрашувдан мамнунлигини билдирди ва шундай деди: Бугун Эрон Ислом Жумҳурияти минтақа ва дунёда ҳар қачонгидан ҳам дадил ва қудратли ўринга эга. Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг шахсий ёндашуви минтақа давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва бу соҳада ҳукмдорларга қарши туришда катта рол ўйнаганига шубҳа йўқ.

 

 

Ёрлиқ