Сурия армиясининг Ҳалабдаги амалиётида террорчилар катта талофат кўришди
(last modified Wed, 26 Oct 2016 13:51:34 GMT )
октябр 26, 2016 18:51 Asia/Tashkent
  • Сурия армиясининг Ҳалабдаги амалиётида террорчилар катта талофат кўришди

Сурия армиясининг шарқий ҳалабдаги амалиётида бир нечта террорчилар ҳалок бўлди

Сурия армиясининг шарқий ҳалабдаги амалиётида бир нечта террорчилар ҳалок бўлди. Суриянинг Сана расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, чоршанба куни Сурия армиясининг Ҳалаб шарқидаги амалиётида Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳига катта талофат ва зарар етказилди. Шимолий-шарқий Ҳалаб фронтида ҳам Сурия кучлари олға сари боришмоқда. Сурия ҳарбий кучлари ушбу минтақада кенг қамровли амалиётни амалга оширишди. Ушбу амалиётда ҳам ан-Нусра гуруҳининг террористлари кўплаб талафотларни бошдан ўтказди. Айни пайтда, Сурия армияси ва иттифоқчилари охирги соатларда террорчи гуруҳларнинг Хонтумон атрофига ва жанубий ғарбий минтақада жойлашган Бозу тепаликларига ҳамда ҳаво мудофаа батальонига қарата кенг миқёсли ҳужумларини бартараф этди. Натижада эса, ўндан ортиқ террорчиларнинг автомобиллари йўқ қилинди ва 50 дан зиёд террористлар ҳалок бўлди ҳамда ярадаор бўлди.