август 06, 2022 15:52 Asia/Tashkent
  • Сароё ал-қудс: 60 та ракета билан Тел-авив, Бен Гурион аэропорти ва бошқа жойларни нишонга олдик
    Сароё ал-қудс: 60 та ракета билан Тел-авив, Бен Гурион аэропорти ва бошқа жойларни нишонга олдик

Фаластин исломий жиҳоднинг ҳарбий қаноти Тел-авив, Бен Гурион аэропорти ва босиб олинган Фаластиннинг бошқа жойларни 60 та ракеталар билан нишонга олганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун шанба Фаластин Исломий жиҳоднинг ҳарбий қаноти  Сароё ал қудс сионистик режим ҳужумларга жавобан  Тел-авив, бен Груион аэпорти, Ашеон, Нифут ва Садирутни 60 та ракета билан нишонга олди.

Сароё ал-қудс баёнотининг давомида кеча-14 август жумага ўтар кечаси соат 21:00 да бошланган жорий операция номини " Ваҳдат ал соҳот" деб эълон қилди.

Исломий жиҳод қаршилик ҳаракатининг ҳарбий бўлими сионистик режими тажовузига жавобан амалиётларни давом эттиришга яна урғу бериб, жангчиларнинг руҳий ҳолати энг яхши ҳолатда эканлигини эълон қилди.

Бугун Ғазо секторида жойлашган қаршилик гуруҳлари сионистик жангчиларининг ҳужумларига жавобан Ғазо секторига туташ сионист аҳоли пунктарини ракета ва минометлард билан нишонга олди.

Эслатиб ўтамиз, кечадан буён сионистик режим  ҳаво ҳужумлари билан  Ғазо секторининг бир қанча ҳудудларини нишонга олди ва шу пайтгача бу ҳужумлар оқибатида 13 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб, 83 киши жароҳат олди.

Ёрлиқ