Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинликлар яна очлик эълон қилдилар
(last modified Mon, 22 Aug 2022 08:43:34 GMT )
август 22, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинликлар яна очлик эълон қилдилар
    Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинликлар яна очлик эълон қилдилар

Босқинчи сионистик режим қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбусар бу режим маъмурларининг қамоқхоналардаги шафқатсиз ҳаракатларга норозилик сифатида бугун очлик эълон қила бошлади.

Фаластин алявм ахборот сайтининг хабар қилишича, сионистик режим маъмурлари фаластинлик маҳбусларга нисбатан тазйиқ ўтказиб  ва уларни доимий равишда бир камерадан иккинчисига ўтказишади ва бу масала ўтган март ойида бу режим ва фаластинлик асирлар ҳаракати ўртасидаги келишув ва англашувнинг бузилишидан ўзга нарса эмас.

Хабарга асосан, фаластинлик асирлар бу келишувнинг бузилишига жавобан март ойида тўхтатилган Исроил маъмурларига қарши  эътирозларини қайта бошладилар.

Фаластинлик асирлар очлик эълон қилишдан ташқари, " Хавфсизлик текшируви" сифатида номлануви сионистик қамоқхоналар қоидаларини амалга оширишдан бош тортдилар. Улар  шунингдек  сионистик режим маъмурларининг золимона ҳаракатлари ва қийноқларини тўхтатиш мақсадида икки ҳафта давомида очлик эълон қилиб ўз талабларини таъкидлашишини маълум қилдилар. Хабарга биноан, фаластинлик маҳбуслар, сионистик режимнинг хавфсизлик текширувларига қарши чиқиш учун ўз камераларини тарк этмаслик қарорига келган.

Айни пайтда  4600 нафар фаластинлик эркак ва аёл маҳбуслардан 682 нафари маъмурий қамоққа олинган. Шунингдек фаластинлик маҳбуслар маъмурий қамоққа қарши норозилик сифатида   203 кун давомида судларга боришни бойкот қилдилар.