Ямандаги урушда ўн мингдан ортиқ болалар қурбон бўлган ёки жароҳатланган
БМТнинг Болалар жамғармаси -ЮНИСЕФ Яманда сўнгги 8 йил давом этган можароларда ўн мингдан ортиқ бола ҳалок бўлгани ва жароҳатланганини эълон қилди.
Ал-олам телеканалининг хабар қилишича, БМТнинг Ямандаги ЮНИСЕФ жамғармаси бугун бу ташкилот ижрочи директори ўринбосари Ҳанон Сулаймонга таяниб, барча томонларни болалар ва тинч аҳолини қўллаб-қувватгашга ва можародан қолган мина ва портловчи моддаларни йўқ қилишга чақирди.
БМТга кўра Яман уруши ўн минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлиб миллиолаб одамларни уй-жойини тарк этиши ва бу мамлакатда очлик ёқасига туришига олиб келган.
Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.