Моселни озод этиш амалиётидаги статистика маълумотлари
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i7492
Ироқ армияси Курд пишмарге кучлари ва халқдан иборат бўлган кўнгиллиларнинг ҳамкорлигида Моселни озод этиш амалиёти бошланганидан буён 93 та минтақа ва қишлоқларни ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этишди
(last modified 2018-08-22T17:48:13+00:00 )
октябр 28, 2016 17:55 Asia/Tashkent
  • Моселни озод этиш амалиётидаги статистика маълумотлари

Ироқ армияси Курд пишмарге кучлари ва халқдан иборат бўлган кўнгиллиларнинг ҳамкорлигида Моселни озод этиш амалиёти бошланганидан буён 93 та минтақа ва қишлоқларни ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этишди

Ироқ армияси Курд пишмарге кучлари ва халқдан иборат бўлган кўнгиллиларнинг ҳамкорлигида Моселни озод этиш амалиёти бошланганидан буён 93 та минтақа ва қишлоқларни ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этишди. Россия сегодния телеканали тарқатган хабарга кўра, Ироқ мудофаа вазирлигининг жума куни маълум қилишича, Ироқнинг бирлашган кучлари Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳига катта талофат етказишди ва 772 нафар террористни йўқ қилишди. Шунингдек, Ироқ армияси Найнаво вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли бўлган 3 та тонел ва 40 та ҳарбий нуқталарни аниқлашди ва уларни йўқ қилишди. Мосел амалиёти Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодийнинг Фармони билан жорий йилнинг 17 октябр кунидан бошланган. Армия кучлари, халқ кўнгиллари ва Курд пишмарге кучлари ушбу амалиётларда иштирок этишмоқда.