Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида яна икки ёш фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Thu, 01 Sep 2022 09:38:54 GMT )
сентябр 01, 2022 14:38 Asia/Tashkent
  • Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида яна икки ёш фаластинлик шаҳид бўлди
    Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида яна икки ёш фаластинлик шаҳид бўлди

Бугун сионистик режим жангариларининг Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқдаги Ноблус ва Албайира ҳудудига уюштирган ҳужумларда икки фаластинлик шаҳид бўлди.

Россия ал-явм веб сайтининг хабар қилишича, сионистик жангариларининг Балата лагерига ҳужуми чоғида Ал-Айн лагери аҳолисидан Самир Холид исмли бир фаластинлик ёш шаҳид бўлди.

Самир Холид сионистик режим жангарилари ўқ узаётган пайтда ўз машинасида ҳозир бўлган ва Балата лагери олдида нишонга олинган ва шаҳид бўлган.

Бундан ташқари сионистик жангарилари Ғарбий соҳилидаги Албейра ҳудудидаги Қаландия лагерига ҳужууми чоғида Язан Афона исмли ёш фаластинлик шаҳид бўлди.

Бугун сионистик режим ҳарбийлари  Балата лагерига ҳужум қилди ва шундан сўнг қаршиликкучлари билан сионист аскарлар ўртасида тўқнашувлар бўлди.

Ҳужум пайтида сионистлар қамоқхонасидан озод бўлган фаластинлик Жасир Абу Ҳамада яна сионистлар томонидан қўлга олинган.

Бундан ташқари сионистик режим жангарилари Балата лагерига ҳужум пайтида  Albeira шаҳрининг ушбу ҳудудидаги савдо марказига ўт қўйишди.