Саудия Арабистони Ғарбий Осиёнинг наркотиклар пойтахтига айланди
Телеканаллардан бири Саудия Арабистонида 45 миллион амфетамин таблеткаси мусодара қилинганини эълон қилиб, Саудия Арабистони қироллиги Ғарбий Осиёнинг наркотиклар пойтахтига айланганини қўшимча қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, CNN телеканали хабарида, Саудия ҳукумат ўтган ҳафта чоршанба Ар-Риёдда энг катта дори жўнатмасини топди. Мутахассисларнинг фикрича Саудия Арабистони Ғарбий Осиёнинг наркотиклар пойтахтига айланганини тасдиқлади.
СИ ЭН ЭН га кўра, апрель ойида Саудия Арабистони ОАВ ларида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ даҳшатли жиноят содир бўлди. Ар -Риёд шарқида бир эркак фитрлик қилишдан сўнг ўз оила аъзоларини ёқиб юборди ва унинг 4 нафар оила аъзоси ўлдирилди. полиция эркак ушбу жиноятни метамфетамин /шиша ва ёки кристал/ тури бўлган "шабу" таъсирида содир этгании эълон қилди.
Ҳодиса ортидан Саудия Арабистони ОАВ -лари бу мамлакатда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш кўпайгани ҳақида хавотир уйғотди ва таҳлилчиларидан бири бу мамлакатга наркотик моддалар савдосини " бизга қарши очиқ уруш ва ҳар қандай урушдан ҳам хавфлироқ" деб таърифлади.
Саудия Арабистони расмийлари яқинда Ар-Риёдддаги омборда 45 миллионга яқин амфетамин таблеткаларини мусодара қилиб, мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар жўнатмасини мусодара қилганини маълум қилди. Бу юк Саудия пойтахтига ун билан олиб келинган.
Саудия Арабистонини гиёҳванд моддаларга қарши кураш Бош идорасининг эълонига асосан, бу энг йирик гиёҳванд моддалар контрабандасидир.
Amfetamin дан фодйланиш Саудия Арабистонида тахминан 15 йил олдин оммалашган, аммо сўнги 5 йил ичида янада кучайиб кетди ва айтилишича марихуанна билан бир қаторда бу мамлакатда энг кўп фойдаланиши ҳолатлари мавжуд.