Қаршилик огоҳлантиришидан қўрққан сионистлар, Ливан чегарасида жангарилари позициясини кучайтрмоқда
(last modified Mon, 19 Sep 2022 08:21:19 GMT )
сентябр 19, 2022 13:21 Asia/Tashkent
  • Қаршилик огоҳлантиришидан қўрққан сионистлар, Ливан чегарасида жангарилари позициясини кучайтирмоқда
    Қаршилик огоҳлантиришидан қўрққан сионистлар, Ливан чегарасида жангарилари позициясини кучайтирмоқда

Ливан манбаларининг хабар қилишича, Исроил режими армияи денгиз чегараларини чизиш билан боғлиқ ҳолда бу режимга қаршилик кўрсатиш ҳақидаги огоҳлантиришлари ортидан Ливан чегарасида ўз жангарилари позициясини кучайтирмоқда.

Шанба куни Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Арбаъин Ҳусейний /а/ муносабат билан сўзлаган нутқида  сионистик режим билан денгиздаги қарамақаршиликларни таъкидлаб,  бизнинг кўзими Кариш газ майдони томон, ракеталаримиз ҳам Кариш томон. Душманнинг таҳдидлари бизга таъсир қилмайди ва бизнинг мақсадимиз Ливан нефт ва газ қазиб олиши ва бу масала бошқа ҳеч қандай ҳолатга алоқаси йўқ деб эълон қилди.

Ан-Нашра ахборот сайтининг хабар қилишича Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ сўзлари ортидан  сионистик режим армияси  Ливаннинг ҳам шарқий ва ҳам ғарбий қисмларида озод қилинган ҳудудлари яқинида айниқса Шеба далалари ва Кафаршубо теппаликлари билан тўқнашув линияларида ўзининг уруш чизиғидаги позициясини мустаҳкамлашга уринмоқда.

Сионистик режим ОАВ лари эса яқинда сионистик режим томонидан ушбу ҳудудлардаги Кариш майдонидан нефт қазиб олишни кейинга сургани ҳақида хабар тарқатди.

Ливан мамлакати Кариш майдонини босиб олинган ҳудудлари билан баҳсли сувларнинг бир қисми сифатида билади.

Ливан Ҳизбуллоҳи  бундан олдин ҳам  Ливан баҳсли ҳудуддаги барча ҳудудларни қўлга киританидан олдин Исроил режимини Кариш майдонидаги ҳар қандай фаолияти тўғрисида огҳлантирганди.