сентябр 22, 2022 15:34 Asia/Tashkent
  • Исроил режими жангарилари ўқидан яна икки фаластинлик болалар яраланди
    Исроил режими жангарилари ўқидан яна икки фаластинлик болалар яраланди

Сионистик режим жангариларининг Женин ғарбига уюштирган ҳужумида икки фаластинилк бола яраланди.

БМТ Бош котиби бундан олдин  тарқатган ҳисоботида,  2021-йилда 78 нафар фаластинлик бола сионистик кучлар томонидан шаҳид бўлгани янада 982 нафари эса ногирон бўлганини эълон қилди.

Фаластин ахборот марказининг хабар қилишича босқинчи сионистик режим жангарилари Женин ғарбидаги Рамона қишлоғига бостириб кирганида икки фаластинлик болани ўққа тутиб ярадор этди.

Сионистик режим жангарилари шунингдек Иордания дарёсининг турли минтақалари ва ишғол этилган Қуддусга ҳужум қилиб ўнлаб фаластинликларни қўлга олди.

Эслатиб ўтамиз, мазлум Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик режим томонидан оёқ ости этилмоқда.

Бу муддат ичида сионистик режим армияси фаластинликларга қарши кўп жиноят содир этган.

Ёрлиқ