Фаластин қаршилик гуруҳлари Шаъфат лагеридаги сионистларга қарши амалиётларга муносабт билдирди
Фаластиндаги қаршиилк гуруҳлар Шарқий Қуддусдаги Шаъфат лагеридаги қаршилик амалиётини сионистик режим жиноятларига табиий жавоб деб атади.
Кеча босиб олинган Қуддусдаги Шаъфат назорат ўтказиш пунктида Фаластин қаршилик кўрсатиш амалиёти чоғида бир сионист жангари ҳалок бўлди яна икки нафар жароҳат олди.
Ал-аҳд сайтининг хабар қилишича бугун Фаластиннинг Мужоҳидин ҳаракаи ҳам бу аксил -сиоинстик амалиёт босқинчи режимнинг жиноятларига табиий жавоб эканлигини эълон қилиб Иордания дарёсининг ғарбий соҳилининг турли ҳудудларида Фаластин халқига қарши жиноятлар содир этишда ҳамда ҳарбийлар ва экстремист сионистлар томонидан Ал-Ақсо масжидига ҳужум ва рейдларини давом этишига қарши кураш эди деб таъкидлади.
Фаластин Халқ қаршилик қўмиталари ҳам ўз баёнотида бу қаҳрамонлик амалиёти Ал-Ақсо масжидини жиноятчилар ва экстремист сионистлар томонидан таҳқирланишига жавобан амалга оширилганини маълум қилди.
Ҳамас исломий қаршиилк ҳаркаати, Шаъфатдаги жасур отишма амалиёти босқинчи сионистик режимнинг Фаластин халқи ва Ал-Ақсо масжидига қарши жиноятларига табиий жавоб эканлигини эълон қилди.
Фаластин ислом ҳаракати тарқатган баёнотида, бу операция ишғолчи сионистик режимнинг хавфсизлик, ҳарбий ва сиёсий тизимини йўқ қилганини эълон қилди.